Чортоқ туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабида «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида таълим муассасаси ошхонаси таъмирланмоқда ҳамда эшик-деразалар янгисига алмаштирилмоқда. Ҳозирда ижтимоий тармоқларда ёритилган мактаб ҳудудидаги қурилиш чиқиндилари олиб ташланиб, тоза ҳолатга келтирилди.