"Жадидлар изидан" танловининг Наманган вилояти босқичида Чортоқ туманидаги 1-мактаб ўқувчиси Абдулазизхон Собиров фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Буюк жадид аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш орқали ўқувчиларни  китобхонликка жалб этиш, уларда мустақил ва танқидий фикрлаш ҳамда ватанпарварлик кўникмасини шакллантириш мақсадида ташкил этилган мазкур танловнинг вилоят босқичида 9324 нафар ўғил – қизлар орасидан сараланган 28 нафар 6-10 - синф ўқувчилари уч шарт асосида беллашдилар.

Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев қатнашиб, иштирокчиларга зафарлар тилади.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда Чортоқ туманидаги 1-мактаб ўқувчиси Абдулазизхон Собиров фахрли 2-ўринни эгаллаб, қимматбаҳо совға билан тақдирланди.