Адлия вазири аҳолига архив соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш сифати, Чортоқ тумани давлат архивининг моддий техник базаси, ҳужжатларнинг сақланиш ҳолати, мавжуд архив ҳужжатларини рақамлаштириш жараёнлари билан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганди.

Техник таъминот билан боғлиқ айрим масалалар тез фурсатларда ҳал этилиши белгиланди. Ўрганиш давомида «Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш» ахборот тизимига маълумотларни киритилиши бўйича ишни тез ва самарали олиб бориш мақсадида архив ходимлари билан суҳбатлашиб, ходимлар томонидан ишни тўғри ташкил этилиши, унинг натижадорлигини ошириш юзасидан тегишли таклифлар ва тавсияларни берди.
Шунингдек, тумандаги сектор раҳбарлари билан биргаликда «Мустақиллик» маҳалласидаги «Маҳалла еттилиги» билан учрашув ўтказилди. Унда адлия бўлими ходимлари томонидан МФЙ ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан, ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш масалалари муҳокама қилиниб, ижобий амалиёт тақдимоти ўтказилди.
Маҳалла фуқароларини муаммосини аниқлашда адлия бўлими маҳалладаги еттилик билан ҳамкорликда иш олиб бориш яхши самара бериши таъкидланди.
Шунингдек, адлия вазири аниқланган муаммолар онлине-маҳалла платформасига киритилгандан сўнг уни ижроси қаттиқ назорат қилиниши, аҳолини уйма-уй ўрганишни номигагина олиб бориш мумкин эмаслигини айтиб, аниқ мақсад ва режаларни белгилаб берди.





