Чортоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 33 йиллиги кенг нишонланди. 18 ноябрь куни "Миллат байроғи!" шиори остида ўтказилган тантанали тадбир автокарвон юриши билан бошланди. Амфитеатр саҳнасида сўз олганлар Ўзбекистон

Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 33 йиллиги билан барчани табрикладилар. Таъкидланганидек, муқаддас туғимиз энг олий саҳналар, энг юқори марраларда, жаҳон ареналарида, нуфузли спорт мусобақаларида баланд кўтарилиб, Янги Ўзбекистоннинг чинакам бўй-бастини намоён этаётгани барчада ғурур ва ифтихор туйғуларини жўш урдиради.
Ёш ижодкорлар томонидан куйланган ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар ва пойтахтдан ташриф буюрган таниқли санъаткорларнинг чиқишлари тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.





