Ҳафтанинг ҳар шанба куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги халқ қабулхонасида фуқаролар мурожаатларини тинглаш асносида уларга амалий кўмак, ҳуқуқий маслаҳат бериб, оғирини енгил қилиб келинмоқда.

Бугунги қабулда мурожаатлар туман ҳокими И.Саттаров томонидан бирма-бир тингланди. Халқ қабулхонаси мудири О.Мамурзақов, тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида уй-жой, ишга жойлашиш, даволаниш, алимент ундириш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, контракт тўловига ёрдам бериш, ҳаж зиёратига бориш тартиби, оилавий масалалардаги мурожаатларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Ўрганиш талаб этадиганларининг ечими юзасидан вазифалар белгиланиб, ижро учун масъулларга йўналтирилди.





