Мазкур сана БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йилдаги резолюцияси билан белгиланган. Аёллар ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг жамият ҳаёти ва оиладаги мавқеини мустаҳкамлаш, гендер тажовузкорликка қарши 

курашиш, тазйиқлардан жабр кўрган хотик-қизларга зарур манзилли ёрдам кўрсатишда ахборот соҳаси вакилларининг ўрни муҳим. Аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатларни давом эттириш зарурлигига эътиборни қаратиш мақсадида дунё бўйлаб турли тадбирлар, аёллар ва уларнинг болаларига зўравонликдан қутулиш имконини берувчи лойиҳалар ва одамларга аёлларга нисбатан зўравонликнинг оқибатлари ҳақида тушунтириш кампаниялари ўтказилмоқда.