Анваржон Артиқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси этиб тайинланди.
У 1986 йилда Чортоқ туманида туғилган. 2010 йилда Наманган муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги молия агенти, бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
Меҳнат фаолиятини 2010 йилда "Ҳунармандлар уюшмаси" Чортоқ тумани бўлими бошлиғи вазифасида бошлаган.
2011-2016 йилларда Чортоқ тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида турли вазифаларда фаолият юритган. 2016-2019 йилларда Чортоқ тумани Бандликка кўмаклашиш маркази директори. 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Чортоқ туманидаги қабулхонаси мудири.

2022-2024 йилларда Чортоқ туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари. Чортоқ туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ўринбосари. Тайинловга қадар Чортоқ туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.





