Спорт вазири Адҳам Икрамов Наманган вилоятига ташрифи давомида Чортоқ тумани спорт мактаби фаолияти ҳамда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси асосида янги қурилган мини-футбол майдончаси билан танишди.

Бундан ташқари, ўрганиш давомида спорт мактабида "Face ID" тизимидан фойдаланиш ҳолати ўрганилди ҳамда у ерда шуғулланувчи спортчи-ўқувчилар билан мулоқот ўтказди.





