Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилоят бошқармаси Чортоқ туман филиали теледастурда кўрсатилган лавҳа юзасидан шуни маълум

қиладики, "Мучум Кесканёр тех сервис" ММТП ҳудудида 50-дала контурида жойлашган банк кредит маблағлари ҳисобидан қурилган кўп қаватли турар-жойлар жойлашган ер майдони ҳозирда миллий ер ҳисоботида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер тоифасида тургани аниқланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 майдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 222-сонли қарорига асосан "Мучум Кесканёр тех сервис" ММТП ҳудудида 50-дала контурида жойлашган банк кредит маблағлари ҳисобидан қурилган кўп қаватли турар-жойлар жойлашган ер майдони ер фонди тоифаларини ўзгартирилганидан сўнг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берилишини маълум қиламиз.





