Туман ҳокимлиги, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, "Ногиронлар жамияти" туман бўлими ҳамкорлигида иштирокчилар файзли дастурхонга таклиф этилиб, уларга эҳтиром кўрсатилди.

Қуръон тиловати, дуолар билан бошланган тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умурзақов, туман ҳокими ўринбосари Дилфуза Ҳакимова, "Ногиронлар жамияти" туман бўлими раҳбари Зебохон Азибоева сўз олиб, самимий тилакларини билдиришди.
Юртимизда инсон шаъни, қадр-қиммати ва манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилаётган алоҳида эътибор, ногиронлиги бор ҳамюртларимиз ҳам жамиятда тенг ҳуқуқли экани, уларга тўсиқсиз муҳит яратилгани, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида тўхталишди.
Иштирокчиларга совғалар улашилди. Маданият ходимлари ижросидаги куй-қўшиқлар уларга хуш кайфият бағишлади.





