Жорий йилда 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига асосан, (https://lex.uz/docs/6257288) байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;9 декабрь, душанба – барчага қўшимча дам олиш куни.

10 декабрь, сешанба – барчага иш куни.