Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида ташкилланган 

сайёр кабулда туман ҳокимлиги, халқ қабулхонаси ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Вилоятимизнинг шаҳар-туманларидан келган фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатларига ечим топиш чораларини кўриш баробарида вилоят прокуратураси, ички ишлар, адлия, департамент, мажбурий ижро бошқармалари томонидан ҳуқуқий маслаҳат ҳамда тушунтириш берилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар эса иш юритувига қабул қилинди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг судларга доир 22 та мурожаатлари ўрганилди. Уларнинг 8 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шу куни бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича Чортоқ тумани судининг сайёр суд мажлисида назорат остидаги шахсларнинг бир гуруҳи муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилинди.