Файзуллахон Баҳодиров Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгаши котибияти мудири этиб тайинланди. Ф.Баҳодиров 1969 йилда Чортоқ туманида туғилган. 1993 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ўқитувчи.

У меҳнат фаолиятини 1986 йилда Чортоқ туманидаги 25-мактабда ёшлар етакчиси сифатида бошлаган. 1993-2009 йилларда Чортоқ туманидаги 25-мактабда ўқитувчи, Республика “Олтин мерос” жамғармаси Чортоқ тумани бўлими раиси, Республика Маънавият-тарғибот маркази Чортоқ тумани бўлими бошлиғи,Чортоқ тумани ҳокимининг ёрдамчиси сифатида самарали фаолият юритган.
2009-2021 йилларда Чортоқ тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси. 2021-2023 йилларда Чортоқ тумани халқ таълими бўлими мудири. Тайинловга қадар республика маънавият ва маърифат маркази Чортоқ тумани бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.





