«Ёшлар форуми – 2024» доирасида давом этаётган «Ўзбекистон ўқув марказлари» форумида республикамиздаги етакчи ўқув марказлари ўз фаолиятлари, инновацион ёндашув ва таълим дастурлари ҳақида тақдимотлар ўтказди.

Форум иштирокчилари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ташқи меҳнат миграцияси, Турин политехника университети вакиллари ва ўқув маркази раҳбарлари билан бевосита мулоқот қилишди.
Ёшлар ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришди.
Энг илғор ўқув марказларининг тажрибалари ўрганилди ва баҳам кўрилди:
Чортоқ туманидаги «МегаЗиё» ўқув маркази раҳбари Муҳаммад Элёр Юлдашев келажак ўқув марказлари ҳақида тўхталиб, 2025 йилни ўқув марказлар учун «Робототехника соҳасини ривожлантириш йили» деб эълон қилиш таклифини берди ва барча иштирокчилар томонидан бу таклиф маъқулланди.





