Янги йил байрами арафасида арзонлаштирилган савдо ярмаркаларини ташкил этиш анъана тусини олган. Чортоқ туманида бу йил ҳам ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда марказий бозор ҳудудида савдо расталари ўрнатилиб, сифатли ва сархил мевалар, сабзавот ва полиз, шунингдек, асал, сут, тухум, гўшт, балиқ, турли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш чоралари кўрилмоқда.

Албатта яратилаётган бу каби қулайликлар янги йилни кўтаринки руҳда кутиб олиш, байрам дастурхонининг тўкин бўлишига хизмат қилади.