Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги муносабати билан “Ватанпарварлик” ойлиги эълон қилиниб, “Янги Ўзбекистон армияси мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Чортоқ туманидаги 40- ва 48-мактабларда ташкил этилган тадбирларда фахрий қоравул саф тортиб, ҳарбий оркестр ижросида ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар янгради.

Чортоқ тумани ҳокимлиги, Наманган гарнизони, мудофаа ишлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамкорлигидаги тадбирлар, учрашув-мулоқотлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди, ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.