Турдош ҳуқуқлар нима? Турдош ҳуқуқлар – бу муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган, лекин ундан фарқ қилувчи ҳуқуқлар мажмуи бўлиб, у ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ҳамда эфир ёки кабел орқали кўрсатув ва эшиттириш берувчи ташкилотларнинг ҳуқуқларини ўз ичига олади.

Турдош ҳуқуқларнинг муаллифлик ҳуқуқидан асосий фарқлари:
• Турдош ҳуқуқлар ижодий фаолият натижаси бўлиши шарт эмас;
• Турдош ҳуқуқлар муаллифлик ҳуқуқи обектларини жамоатчиликка етказиш воситаси сифатида хизмат қилади;
• Турдош ҳуқуқлар муаллифлик ҳуқуқи асосида вужудга келади.Қуйидагиларни турдош ҳуқуқларнинг субектлари қаторига киритиш мумкин:1. Ижрочилар, хусусан, актёр, қўшиқчи, мусиқачи, раққос, спектакл қўювчи режиссёр, оркестр, хор ва бошқа ижрочилик жамоалари раҳбари.
2. Фонограмма тайёрловчилар жумласига, товушларни биринчи марта ёзиб олишни амалга оширган жисмоний ёки юридик шахс, фонограммани ишлаб чиқариш ташаббускори ва масъулиятини ўз зиммасига олган шахс.
3. Эфир ёки кабел орқали кўрсатув берувчи ташкилотларга эса, телерадиокомпаниялар, интернет-телевидение операторлари, кабел телевидениеси операторлари киради.
Чортоқ туман адлия бўлими ЮХКМ Бош юристконсульти : С.Сатимов





