Ижтимоий тармоқда Чортоқ тумани марказида янги йил арчаси ўрнатилиши билан боғлиқ тасдиқланмаган маълумот тарқатилди. Ушбу хабарда 21 декабрь куни соат 15:00 да арча ағдарилиб кетиб, 1 кишини босиб қолгани, у шифохонада даволанаётгани, аҳволи оғир экани, бу ҳолат жамоатчиликдан яширилаётгани ҳақида айтилган.

Аммо ушбу маълумот ҳақиқатга мутлақо мос эмас. Аслида ҳеч қандай бахтсиз ҳодиса қайд этилмаган. Буни тегишли ташкилотлар томонидан олиб борилган текширувлар ҳам тасдиқлади. Жумладан, Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч қабул бўлимига жорий йилнинг 18 декабрдан 23 декабр кунигача туманимиз фуқароларидан юқорида келтирилган ҳолат бўйича хеч қандай мурожаат келиб тушмаган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз. Ижтимоий тармоқларда асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш, қонун билан жавобгарликка сабаб бўлади.





