Боймирзаев Бекмирза Комилович Чортоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Б.Боймирзаев 1988 йилда Чортоқ туманида туғилган. 2011 йилда Наманган муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2019 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

2011-2012 йилларда Наманган вилояти давлат мулкини ижарага бериш марказида, 2012-2016 йилларда Наманган шаҳар ҳокимлиги молия бўлимида фаолият юритган.

2016-2019 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги молия бўлимида турли вазифаларда ишлаган. 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Наманган вилояти Давлат молиявий назоратида бош назоратчи тафтишчи. 2020-2023 йилларда Янгиқўрғон туман ҳокимлиги молия бўлими мудири. 2023-2024 йилларда Янгиқўрғон тумани иқтисодиёт ва молия бошлиғи.

2024 йил июнь ойидан тайинловга қадар Чортоқ тумани иқтисодиёт ва молия бўлимини бошқариб келаётганди