Болажонлар янги йил байрамини орзиқиб кутадилар. Чунки “Президент арчаси” тантанаси ҳамда совғалар тўплами уларга бир олам завқ улашади. Ёрқин таассуротларга бой бўлган бугунги кун вилоятимиздаги кўплаб ўғил-қизларга унутилмас онларни ҳадя этди. Чортоқлик болажонларнинг 10 нафарига 

туман ҳокимлигида ўқув қуроллари, ширинликлар ҳамда самокатлардан иборат "Президент совғалари" топширилиши улар учун чинакам байрам туҳфаси бўлди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари иштирок этишди. Давлатимиз раҳбарининг байрам табриги етказилиб, келажагимиз эгаларига кўрсатилаётган ғамхўрликлар, яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юртилди. Инсон қадрини улуғлаш борасидаги хайрли ишлар бардавом бўлишига тилак билдирилди.