Туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, депутатлар, тегишли ташкилотлар бошлиқлари иштирокидаги навбатдаги сессия ишини туман ҳокими, туман Кенгаши раиси И.Саттаров олиб борди.

 Кун тартибида қуйидаги масалалар депутатлар иштирокида муҳокама этилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди:

Чортоқ туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш, бюджетнинг 2024 йил 9 ойлик ижроси, 2018 йил 5 июнь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар ҳамда Президентимизнинг 2017 йил 13 декабрдаги 5283-сонли Фармони ижросини таъминлаш

 Маҳаллий бюджетнинг 2024 йил соҳалар кесимида харажатларга ўзгартириш киритиш ҳамда 2024 йил 3-чорак даромадларни ошириб бажарилган қисмидан “Ташаббусли бюджет” жамғармасига маблағ йўналтириш

 “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар

2025 йил ЯТТларга белгиланган энг кам ва энг юқори ставкалари доирасида ҳудудлар кесимида қатъий белгиланган солиқ миқдорлари учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида танланган маҳаллаларда томорқа ерларини суғоришни яхшилаш бўйича дастурни тасдиқлаш

Туман ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш.