Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг январь ойи тўловлари учун дастлабки талабномага асосан тўлов қайдномалари туман (шаҳар) тижорат банкларига шакллантириб юборилди.

Эслатиб ўтамиз, пенсия жамғармаси томонидан шакллантириб юборилган тўлов қайдонамалари, тижорат банклари орқали дастлабки иш кунидан бошлаб пенсия олувчиларнинг пластик карталарига молиялаштириб берилади.

АТ Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилишини маълум қиламиз.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271