Ибрагимова Одина Муҳиддиновна Чортоқ тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимда иш бошлади

Одина Ибрагимова 1987 йилда Учқўрғон туманида туғилган. 2010 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги филология (инглиз тили).
Меҳнат фаолиятини 2011 йилда Чортоқ тиббиёт коллежида ўқитувчиликдан бошлаган. 2015-2017 йилларда Наманган шаҳар қурилиш касб-ҳунар коллежи инглиз тили фани ўқитувчиси. 2017-2018 йилларда Чортоқ туманидаги 7-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси. 2018-2022 йилларда Чортоқ тумани халқ таълими бўлимида хоржий тиллар фани услубчиси. 2022 йилдан тайинловга қадар республика маънавият ва маърифат маркази Чортоқ тумани бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётганди.





