Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Чортоқ тумани ҳокимлиги, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳамкорлигида ўз хизмат бурчини бажариш вақтида бевақт вафот этган Солижон Шоабдуллаев туғилиб ўсган хонадонга йўқлов уюштирилди.

Мард ўғлоннинг хизмат пайтидаги жасорати хотирланди ҳамда унинг оила аъзоларига 2,5 миллион сўм миқдорида пул маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Йўқлов тадбирида туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Хайрулло Зокиров, мудофаа ишлари, маҳаллалар уюшмаси туман бўлими раҳбарияти иштирок этиб, марҳум Солижон Шоабдуллаевнинг отасидан ҳол-аҳвол сўрашди. Она Ватан тинчлиги учун жон фидо этган ҳамюртларимиз ҳақига эзгу тилаклар билан дуолар қилишди.





