Чортоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан семинар ташкилланди.

Унда вилоят ўсимликлар ҳимояси ва карантини бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алижон Жўраев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Бекмирза Боймирзаев, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.

Тадбир давомида қарорнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифаларга бир-бир тўхталиб, дала четларида, аҳоли томорқаларида, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олдида, маҳалланинг ички кўчаларида, сув хавзалари қирғоғида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва кўпайтириш, бодом, ток, беҳи кўчатларини экишни самарали ташкил қилиш, уруғ ва кўчатларни етказиб бериш борасидаги вазифалар атрофлича тушунтирилди.