Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелдаги 153 сонли қарорига асосан туман ҳокимлиги захирасидаги 365 гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, 

30 йил муддатга 1465 нафар ёшларга  “e-auksion.uz” платформаси орқали ижарага берилади. Шунингдек, “бир массив - бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим жорий этилади.

Қарорга мувофиқ;

- ер майдонини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари “Е-аукцион” электрон савдо платформаси орқали “маҳалла еттилиги” нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар ўртасида ўтказилади

- ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

-закалат пули базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида белгиланган.

Бунда, электрон онлайн аукцион савдоларида 1 нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, аукцион ўтказилган ҳисобланади ҳамда ушбу имтиёзли шартлар асосида ўтказиладиган аукцион савдоларида ёшларга ер майдонини фақат бир маротаба ижарага олишга рухсат берилади.