Чортоқ тумани ҳокими Илҳомжон Саттаров Хитой Халқ Республикасининг Вэньчжоу шаҳридан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида келган ишбилармон доира вакиллари билан учрашиб, музокара ўтказди.

Самимий суҳбат давомида меҳмонларга Чортоқ туманининг инвестицион салоҳияти, табиий шароити, кичик саноат зоналари, туризм ва енгил саноат ривожланиб бораётгани ҳақида маълумот берилди.

Муқобил энергия, тўқимачилик кластерини жорий қилиш, тоғ-кон саноати, мевани қайта ишлаш, энергия тежамкор замонавий электротехника воситаларини ишлаб чиқариш йўналишидаги инвестиция ташаббуслари қўллаб-қувватланиши билдирилиб, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.