Кураш чоралари. Қолқондорларда қолқони бўлгани учун уларга қарши кураш бир мунча мураккаб. Физик-механик чоралардан: эрта кўкламда буталган шох ва новдалар ёқилади, дарахтлар танаси тозаланиб, қуриган эски пўстлоқлари йўқ қилинади.

Агротехник тадбирлардан: боғларга калий, фосфорли ўғитлар билан ўғитлаш, суғориш, боғларни ёшартириш мевали дарахтларнинг қалқондорга чидамлигини оширади.Калифорния қалқондорининг тухумдан  чиққан  личинкаларига  кимёвий  кураш  чораси  олиб  борилади.  Қалқондорига қарши кураш учун ишлатиладиган кимёвий чоралар: эрта кўкламда (куртаклар бўртгунча) 10 % ли мой эмульсияси ёки (камроқ натижа берадигани) 50 ли охак-олтингугурт қайнатмаси ёки тоза урчуқ мойи пуркалади.Барг битларига қарши курашиш учун ишлатиладиган инсектитсидлар ёзда калифорния қалқондорига қарши курашиш учун ҳам ишлатилади. Дарахтдаги калифорния қалқондориларни шу инсектитсидлар билан батамом йўқ қилиш учун уларни тухумлардан ёш личинкалар чиқиб, ўрмалаб юрадиган қисқа бир давирдагина ишлатиш керак. Аммо бундай давр одатда атиги 2-3 кун давом этади.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Чортоқ туман бўлими инспектори: Шерзод Юсупов