Ҳаёт давом этар экан, инсон  яхши яшашга, режа ва мақсадларини амалга оширишга интилади. Бу борада юзага келган муаммоларга қонуний ечим ахтариши ҳам табиий. 2025 йил 18 январь куни Чортоқ тумани ҳокими Илҳомжон Саттаров томонидан навбатдаги ҳафта қабули ўтказилди.

Ишга жойлашиш, моддий ёрдам, кредит, уй-жой олиш, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш, маҳалла ички йўли инфратузилмасини яхшилаш, оилавий ва алимент ундирилиши билан боғлиқ масалалар тингланди.

Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилотлари вакиллари иштирокида қайд этилган мурожаатлар имкон даражасида жойида ҳал этилди, ҳуқуқий тушунчалар берилди, вақт талаб қиладиганлари кўриб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.