Магистрал ва ички тармоқларни бетонлаш орқали сув ресурсларини тежаш чораларини кўриш, “оби ҳаёт”нинг ҳар томчисидан самарали фойдаланиш муҳим вазифалардан ҳисобланади.

"Норин-Сирдарё" ирригация тизимлари хавза бошқармаси тасарруфидаги Чортоқ тумани “Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси томонидан бу борадаги вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Катта Наманган магистрал каналининг Чортоқ тумани ҳудудидан ўтган 17-18 участкасида бетонлаш ишлари жадал давом эттирилмоқда. 

Лойиҳа доирасида қазиш, ер текислаш ишлари бажарилиб, 2.3 километрдан ортиқ масофада канал ўзани ва икки қирғоғини бетонлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати