Касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва уларнинг олдини олиш саломатлик учун муҳим. Бу омил – оилада фаровонлик, давлат хизматида эса самарадорликни таъминлайди.

Айнан шу мақсадни кўзлаб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали 

ташаббуси билан Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан туман ҳокимлиги ва ташкилотлар ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида мутахассис шифокорлар ходимларининг соғлигини тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида ўрганиб, уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар бердилар.

Мазкур ташаббусдан кўзланган мақсад меҳнат жамоаларида ишчанлик муҳитини яхшилаш, ходимлар саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдир.