Туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, депутатлар, тегишли ташкилотлар бошлиқлари иштирокидаги навбатдаги сессия ишини туман ҳокими, туман Кенгаши раиси И.Саттаров олиб борди.

Кун тартибида қуйидаги масалалар депутатлар иштирокида муҳокама этилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди:Секторлар раҳбарларининг Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги 4102-сонли қарори ижроси доирасида 2024 йил 4-чорак давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботлари ва 2025 йилнинг 1-чорагига мўлжалланган “Йўл харита”ларини тасдиқлаш

Қўшимча қувватларни яратиш орқали саноат ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

2025 йилда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури  юзасидан

Туман прокуратураси томонидан 2024 йилда қонунчиликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-тартиботни кучайтириш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифалар

2024 йилнинг 4-чорагида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан  амалга оширилган ишлар 

ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан 2024 йилда жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош этиш, қидирувдаги жиноятчиларни ушлаш, диний экстремизмга қарши кураш борасида амалга оширилган ишлар

Туман адлия бўлимининг 2024 йилда норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ҳолати ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахбороти

Ер ижараси шартномасини тузиш чораларини кўриш“Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш 2-босқич” лойиҳаси доирасида дастлабки тендер савдолари якунига кўра, иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларга мўлжалланган айрим тик суғориш қудуқларининг жойини ўзгартириш

МИБ туман бўлими ҳамда “Наманган сув таъминоти” АЖ туман филиали томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузурида Камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ масалалар бўйича комиссия ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш

“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда туман ҳокимининг 2024 йил 20 ноябрдаги 488-6-88-Қ/24-сонли қарори ижросини таъминлаш чора-тадбирлари

Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2025 йилга мўлжалланган иш режаси ҳамда Кенгаш ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссиясининг янги таркибини тасдиқлаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги Халқ қабулхонасининг 2024 йилда “Секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда  мурожаатлар билан ишлаш ҳолати” юзасидан ахбороти тўғрисида.