Савол: Биз 6 ойдан буён 3 нафар вояга етмаган фарзандларимиз учун кам таъминланган оила сифатида болалар нафақаси олиб келамиз. 2024 йилнинг декабр ойида 400 квт соат электр энергияси, 800 куб метр табиий газ ишлатдик. Бизга ҳам базавий меъёрдан ошган қисмига компенсация тўланадими? Компенсация тўланса кимга мурожаат қилишимиз керак?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарорининг 4-банди “б” кичик бандига асосан   базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ табиий газ учун - ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача (212 500 сўмгача), электр энергияси учун - ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 квт соатгача (67 500 сўмгача) бўлган қисми компенсация қилиб берилади.

Ушбу компенсацияни олиш учун иситиш мавсумида (ноябрь - февраль ойларида) маҳалладаги комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим ёки туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига ариза билан мурожаат қилинади