Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан шаҳар ва туманлар ҳокимликлари аппарати, кадр тузилмалари ходимлари, юристлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 

ҳоким ёрдамчилари учун ўқув-семинарлар ташкил этиб келинмоқда. Ҳудди шундай ўқув-семинари Чортоқ тумани ҳокимлигида ташкил этилди. Ўқув-семинарда мутахассислар томонидан вакант лавозимлар бўйича очиқ танловларни ўтказиш, номзодларни малака талаблари бўйича саралашда шаффофликни таъминлаш, танлов якунлари бўйича ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш юзасидан тушунчалар берилди.

Шунингдек, қонун ҳужжатлари талаблари асосида Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини юритиш тартибининг ҳуқуқий механизмлари, комиссия йиғилишини ташкил этиш, унда масалаларни кўриб чиқиш, ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар амалий мисоллар билан тушунтирилди.

Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати