Ҳафтанинг ҳар шанба куни ўтказилаётган қабуллар аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги қабулга келганлар ўзларини ўйлантираётган ҳаёт ва фаолият билан боғлиқ турли масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Ҳар бир мурожаат Чортоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Бекмирза Боймирзаев, соҳавий ўринбосарлар ва тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, ечим топиш чоралари кўрилди.
Уларнинг аксарияти имкон қадар ўрганиш асосида қаноатлантириладиган бўлди.





