Хушманзара ва сўлим табиати билан донг таратган Чортоқ тумани 1950 йил 15 апрелда ташкил этилган. Шимоли шарқдан Қирғизистон Республикаси, шимолдан Янгиқўрғон, жануби шарқдан Уйчи, ғарбдан Янги Наманган туманлари билан чегарадош.

Инсонлар нега қайсидир вазиятни суратга муҳрлайди? Суратлар айнан бирор воқеа ёки лаҳзани хотира сифатида сақлаш ёки бирор бир ҳодиса тафсилотини бошқаларга етказиш учун керак, шундай эмасми? Аҳолини рўйхатга олиш ҳам ҳудди суратга тушишдек гап.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5 апрелдаги ПҚ-153 сонли Қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони   электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб,

Бу йилги баҳорнинг серёғин келиши кутилаётган бир пайтда бошоқли дон экинларидан мўл ҳосил олиш учун агротехник тадбирлар ўтказиш билан бир қаторда, унинг касаллик,зараркунанда ва бегона ўтларга қарши самарали кураш тадбирларини ўтказиш муҳимдир. Ғалла ҳосилига қоракуя касалликлари, фузариоз, септариоз,уншудринг айниқса, сариқ ва қўнғир занг касалликлари жиддий зарар етказади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Худайбердиев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар, тегишли ташкилотлар бошлиқлари иштирокидаги навбатдаги сессия ишини туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Илҳомжон Саттаров олиб борди.