Янгиликлар
Хўш, нега арчаларни асрашимиз керак? Сабаби игна баргли дарахтлар туркумига кирувчи арчалар нафакат ис газини қабул қилиб тоза кислородга айлантиради. Балки, ҳаво таркибидаги кўплаб касаллик тарқатувчи микробларни зарарсизлантирувчи фитонсид моддалар ажратиши билан ҳам аҳамиятга эгадир.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни ташкил этилаётган сиёсий-маърифат соатида Чортоқ тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам иштирок этиб келишмоқда.
Бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам узоқ йиллик тарихга эга маданий мерос объектлари мавжудки, улар халқимизнинг ўтмиши, маданиятидан сўзлайди.
“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” – КЕНГАШ – СЕНАТ. Бу уч бўғинли ҳамкорлик тизими самара берадими? Албатта самара беради. Қачонки, маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда туман(шаҳар), вилоят Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорлик механизми тўғри йўлга қўйилса. Наманганда бунга имконият бор.
Маданият ва санъат ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Санъатга ошно бўлган инсондан ёмонлик чиқмайди. Қолаверса, санъатнинг миллат тарбиясидаги аҳамияти катта. Шу боис ҳар бир халқ ўз санъатини асрайди, ардоқлайди. Уни авлодларга бус-бутун етказишга ҳаракат қилади.










