Чортоқ туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги ишлар тизимли йўлга қўйилган. 2024 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги халқ қабулхонасида аҳоли муаммоларини тинглаш ва ечим топиш мақсадида ўтказилган мулоқот бу борадаги ишларнинг узвий давоми бўлди.

Пул ёки товар қимматликлари билан бевосита муомала қилаётган ходим тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида ўзига ишониб топширилган қимматликларнинг бут сақланишини таъминламаганлик учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади. Пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилиш ўз хизмат вазифасига кирмайдиган ходим билан тузилган тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси  Меҳнат кодексининг 331-моддасига мувофиқ вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва унинг вафоти муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга нисбатан зиённинг миқдори марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида, унинг ўзига тегишли бўлган улушни ва унинг қарамоғида бўлган, аммо зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлмаган меҳнатга қобилиятли шахсларнинг улуши чегириб ташланган ҳолда белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан 1-3 сентябрь дам олиш кунларига тўғри келмоқда. Юртимиздаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда байрамни кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида

Ёзги томошагоҳда мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғоя асосида байрам тадбири бўлиб ўтди.