Янгиликлар
“Раҳбар аёллар мактаби” махсус малака ошириш дастурининг янги мавсумида давлат бошқарувининг турли соҳалари ва таълим тизимида фаолият олиб бораётган юқори касбий салоҳиятга эга, ташаббускор ва ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган 100 нафар хотин-қизлар саралаб олинди. Улар орасида Чортоқ тумани ёшлар ишлари бўлими раҳбари Дилдора Аҳмаджонова ҳам бор.
Ўзбекистон Республкаси меҳнат кодексининг Меҳнат кодексининг 21-моддасига мувофиқ ходим қойидаги ҳуқуқларга эга: Меҳнат кодексининг да ва бошқа қонунларда белгиланган тартибда ҳамда шартларда меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш; меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан иш берувчи томонидан таъминланиш; меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келадиган иш жойига эга бўлиш; ўз малакасига, меҳнатнинг мураккаблигига, бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига мувофиқ ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда иш ҳақи олиш;
Киберхавфсизлик маркази томонидан барча давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизлик ҳолати мониторинги йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги ишлар баҳоланади.
Меҳнат кодексига 174-моддасига биноан агар ходим ишдан қонунга хилоф равишда бўшатилса бунинг ҳуқуқий оқибатлари қандай бўлиши келтириб ўтилган. Ушбу мақолада ана шу оқибатларни бирма-бир таҳлил қилиб ўтамиз. Меҳнат кодексининг 174-моддасига мувофиқ ўзи билан меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинган ходимнинг унга аввалги ишини тақдим этиш ҳамда ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги талаблари қаноатлантирилиши лозим.
Чортоқ, Косонсой, Чуст, Поп ва Янгиқўрғон туманларида аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм масканларини ташкил этиш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқилмоқда.









