Кексаларнинг ҳаётий тажрибаси, пурмаъно ўгитлари ёшлар учун ибрат мактабидир. Нуронийларни улуғлаш, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан. Эътиборлиси, бу анъана бугунги кун ҳаётида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Чортоқ туманидаги 48-мактабда ўтказилган "Уч авлод учрашуви"  тадбири маънавий-маърифий тадбирларнинг узвий давоми бўлди.

Туман ҳокимлиги, "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, МФЙ ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир уч авлод вакиллари учун ўзига хос мулоқот майдони вазифасини ўтади.

Туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова нуронийларни улуғлаш, Президентимиз томонидан белгилаб берилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифалар, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавият масалалари, умуман олганда, ёшлар камолига қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритди. Нуронийлар, ҳарбий фахрийлар, ҳаёт йўллари ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Бугун Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан "Сарой" оилавий шифокорлик пунктида ҳудуд аҳолиси ҳамда эҳтиёжманд оила вакилларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик давомида аниқланган 5 нафар бемор вилоят миқёсида даволанишга йўналтирилган бўлса , 9 нафар беморлар туман марказий касалхонасида ётиб даволаниш учун йўналтирилди.

Бўлиб ўтган тиббий кўрикдан кўзланган асосий мақсад касалликларни барвақт аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аниқланган ва даволанишга муҳтож фуқароларни стационар ва амбулатор шароитларда даволанишга йўналтиришдан иборатдир.

Туманнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, “Чортоқсой”нинг қирғоқ бўйи ҳудудида аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга дам олиш ҳамда туризм масканларини ташкил этиш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқилмоқда.

Тиллаев Баҳодир Одилжанович 1984 йил 16 сентябрда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий. 2016 йилда Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультети магистратура босқичини тамомлаган.

Расулбек Умматов 1980 йилда Чортоқ туманида туғилган. Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга.                                 2004-2015 йилларда Қўқон шаҳар, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари ҳокимликлари муассислигидаги даврий нашрларда мухбир, бўлим бошлиғи вазифаларида ишлаган.