Чортоқ туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишлар давом этмоқда. Республика ишчи гуруҳи "Қорабоғ", " Тўриқ" ва "Навбаҳор" маҳаллаларида бўлиб, мавжуд вазиятларни ўрганди.

Маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадларини ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Ўрганиш давомида аҳоли хонадонларида бўлиб, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Республика ишчи гуруҳининг ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Кексаларнинг ҳаётий тажрибаси, пурмаъно ўгитлари ёшлар учун ибрат мактабидир. Нуронийларни улуғлаш, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан. Эътиборлиси, бу анъана бугунги кун ҳаётида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Чортоқ туманидаги 9-мактабда ўтказилган "Уч авлод учрашуви"  тадбири маънавий-маърифий тадбирларнинг узвий давоми бўлди.

Туман ҳокимлиги, "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир уч авлод вакиллари учун ўзига хос мулоқот майдони вазифасини ўтади.

Туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова нуронийларни улуғлаш, Президентимиз томонидан белгилаб берилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифалар, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавият масалалари, умуман олганда, ёшлар камолига қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритди. Нуронийлар, ҳарбий фахрийлар, ҳаёт йўллари ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Сумалак сайли қадимдан кишиларда бирдамлик, аҳиллик ҳиссини тарбиялаб келган. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими ва туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Чортоқ туманидаги "Комиллик" маҳалласида “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ва маҳалла нуронийлари, аҳоли ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Қадриятлар бешигисан — маҳаллам” шиори остида “Сумалак сайли” ташкил этилди.Ўтказилган тадбирда шарқ аёлига хос гўзаллик ва нафислик, глобаллашув замонида тинчликни қадрига етиш, шукроналик ҳақида сўз юритилди ва амалга оширилаётган ислоҳотларга барака тилаб дуолар қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тарихий Фармони қабул қилинди.Унга кўра:- Поп тумани Чодак ҳудудида 97 та контурдаги жами 977,9 гектар ер майдонлари аукционга чиқарилади;- хар бир талабгор (жисмоний ёки юридик шахс) 3 гектардан 50 гектаргача яхлит ер майдонини “E-auksion” тизими орқали сотиб олиши мумкин;- сотиб олинган дала четида 20 сотихгача майдонда музлатгич, саралаш ва қадоқлаш жойлари, дала шийпони, техника парки ташкил этишингиз мумкин;- 1 гектар ер бошлангич нархи ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида (4-5 млн атрофида);- сотиб олинган ер майдонида қайси экин турларини экишни фақат ўзингиз белгилайсиз;- сотиб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини гаровга қўйишингиз мумкин;- сотиб олинган ер участкасини иккиламчи ижарага беришингиз мумкин;- аукцион савдолари жорий йилнинг 20 февралидан 1 мартгача бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумот учун: Фармондаги вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида вилоят штаби ташкил этилган (тел: 69-227-68-32).

Бундай жойларни обод этиб, ўтганларга эҳтиром маъносида асраш боқий қадриятларимиз, қолаверса, динимиз кўрсатмасидир.

Азалий қадриятларимиз давоми сифатида Зайд ибн Ҳорис жоме масжиди ходимлари ва маҳалла аҳли "Мангулик" қабристонида ҳашар уюштиришди. Бу савобли ишга каттаю кичик баҳолиқудрат ҳисса қўшди.

Маҳаллаларда қабристонларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.