Янгиликлар
Чортоқ тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Музаффар Нуъманов тасдиқланган режага асосан навбатдаги сайёр қабулни ўтказди
«Чиғатой» маҳалласида бўлиб ўтган учрашув давомида фуқаролардан оқава сув, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун кредит олиш, маиший чиқиндиларни олиб кетиш ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Мазкур мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилди. Муддат талаб этувчи масалалар белгиланган тартибда ҳал этиш учун мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПҚ-245 сонли қарорига асосан, Чортоқ туманини жадал комплекс ривожлантириш лойиҳаси доирасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.Бугун туман ҳокими Илҳомжон Саттаров Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул раҳбарлари ҳамда Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ходимлари ва тегишли ўринбосарлар билан биргаликда Чортоқ туманини комплекс ривожлантириш бўйича лойиҳалар билан танишишди. Жойлашадиган объектларнинг келгусидаги самарадорлиги, туман инфратузилмасига қай даражада мос келиши каби масалалар муҳокама қилиниб, бу борада бажарилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Чортоқ тумани муқаддас қадамжолари, сўлим табиати ва ҳавоси, шифобахш сувлари билан оғизга тушган. Ласкидон маҳалласидаги Лангар ота зиёратгоҳи ана шундай муқаддас қадамжолардан.
Бу ердаги кўҳна тут дарахти Лангар отанинг ерга санчган ҳассасидан кўкарган дейишади. Лангар ота вафот этганларидан сўнг шу ерга дафн этилгани ҳақида маълумотлар бор. Ушбу хосиятли тут дарахти ҳозирга қадар яшнаб турибди.
Қадамжони обод ва кўркам зиёрат туризми объектига айлантириш мақсадида ҳомийлик асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда.
Айни кунларда зиёратгоҳ хоналарида сўнги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Зиёратгоҳ атрофи тозаланиб, ободонлаштириляпти.
Чортоқ туман спорт мактабида жойлашган мини футбол уйингоҳида туман ҳокими кубоги учун спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Маълумот учун, финалга қадар мусобақада секторлар кесимида барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг уюшмаган ёшлари ўз жамоалари билан иштирок этдилар.Беллашувлар натижаларига кўра, биринчи ўринни 4-сектор ҳудудидаги "Бўлон" МФЙ нинг “Бўлон” жамоаси спортчилари қўлга киритишди. Иккинчи ва учинчи ўринлар “Ласкидон” ҳамда “Туркистон” маҳаллалари футболчиларига насиб қилди.
Ғолиб жамоалар туман ҳокими Илҳомжон Саттаров, туман ИИБ раҳбари Музаффар Нуъманов ҳамда ҳоким ўринбосари Дилфуза Ҳакимовалар иштирокида тақдирланди. Фахрли биринчи ўринни қўлга киритган “Бўлон” жамоасига "Ҳоким кубоги" топширилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг орзу интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари, спорт, тадбиркорлик билан мунтазам шуғулланишлари, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.
Ёшларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш, уларни ўқув жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида Чортоқ туманида жойлашган Ихтисослашган мактабда “Вазир ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиқлари Шарофжон Шарипов ва Акмалжон Тўланов, туман ҳокимлиги вакиллари қатнашишди. Тадбирда ўқувчи ёшларимиз фаол иштирок этиб , ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан вазирлик вакилларига тўғридан-тўғри мурожаат этиб, саволларига тўлақонли жавоблар олишди.
Мактаб маъмуриятига вазирнинг китоблар жамланмаси топширилди.





