Чортоқ туман 1-сектор ҳудудидаги Кесканёр маҳалла тиббиёт пунктида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Баҳодир Содиқов жараёнлар билан яқиндан танишиб, масъулларга бу борада қўшимча кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтди.

Чортоқ туман ИИБ бошлиғи Музаффар Нуъманов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қизил тоифадаги Гулшан маҳалласи еттилик тизими аъзолари фаолияти ва келгусида амалга ошириш лозим бўлган вазифалар муҳокама этилди.

Ҳудудда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар таҳлил этилиб, келгусида барвақт олдини олиш мақсадида аҳоли бандлигини таъминлаш, пробация гуруҳи ҳисобида турган назорат остидаги шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш, МФЙ биноси ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан топшириқлар берди.

Унинг ободлиги, гуллаб-яшнаши йўлида қилинган ҳар бир иш хайрлидир. Буни чин қалбдан ҳис қилган кесканёрликлар бугун катта кўтаринкилик билан ободонлаштириш ишларида ҳамжиҳат иш олиб боришмоқда.Наманган вилояти 4-сектор раҳбари, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Шуҳратали Имомов туман секторлар раҳбарлари билан Чортоқ туманидаги ўрганишлари доирасида Кесканёр маҳалласида бўлишди. Кесканёр халқи азалдан меҳнатсевар, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш бўйича ном таратган. Аҳоли томорқалари йил ўн икки ой мавсумий экинлар билан банд. Шунинг учун бўлса ҳам керакки, маҳаллада доимо кўтаринки кайфият ҳукмрон. Ўрганишлар давомида амалга оширилган ишлар эътироф этилиб, бу каби маҳаллалар сонини кўпайтириш ва оммалаштириш кераклиги таъкидланди.

"Бир контур-бир маҳсулот" тамойили асосида Кесканёр маҳалласида ташкил этилаётган узумчилик йўналишидаги ишлар давом этмоқда.  Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида махсус техника ёрдамида бетон устунчалар ўрнатилмоқда.

Чортоқ туманидаги "Айқирон миришкорлари" ММТП ҳудудида от спорти ишқибозлари томонидан улоқ кўпкари мусобақаси ташкил этилди.

Беллашув давомида спортчиларимиз яхши тайёргарлик ва юқори маҳоратга эга эканликларини амалда намоён этдилар.

Миллатимизнинг азалий қадриятларини кенг тараннум этган мазкур мусобақа сўнггида ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Шунингдек, саховатпеша инсонлар ҳомийлигида кам таъминланган оила фарзандларининг хатна тўйлари ўтказиб берилди.

Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, иштирокчилар ҳамда нуронийлар эзгу тилаклар билан дуолар қилишди.