Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори ижроси юзасидан Чортоқ туманидаги "Деҳқонобод" маҳалласида ҳам амалий ишлар  олиб борилмоқда.

Хусусан,  айни кунларда маҳалла кўчаларига оқава сув тортиш ҳамда ТП 450 мукаммал таъмирлаш ишлари бажариляпти.

Бозорбоши маҳалласидаги "Бўталоқ мозор" ҳамда Ҳазратишоҳ маҳалласидаги "Саид абду қаландар ат Термизий" қабристонларида ҳам диний соҳа вакиллари ҳамда маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар уюштирилди. Қабристон ҳудудлари ободонлаштирилиб,  ўтганлар хотираси ёдга олинди ва ҳақларига дуолар қилинди.

Тадбиркор Фарходжон Иномов 40 сўтиҳ ерда иссиқхона ташкил этиб, қулупнай етиштирмоқда.

Маҳсулот етиштириш жараёнида замонавий агротехнологиялардан фойдаланилгани ва бозор талабига мувофиқ иш юритилгани юқори ҳосилдорликка эришишга имкон бермоқда дейди, - Фарход ака.

Аҳамиятлиси, мазкур иссиқхонада 15 нафардан ортиқ камбағаллик реестирида турган хотин-қизлар иш билан таъминланган.

Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров ҳамда туман ИИБ раҳбари Музаффар Нуъмановлар мазкур иссиқхонада бўлиб, бу каби ишлар ҳар бир маҳаллада, ҳар бир хонадонда бўлиши кераклигини таъкидлаб, оммалаштириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш кераклиги тўғрисида таклиф ва тавсиялар беришди.

Шу билан бирга, тадбиркорга зарур шарт-шароитлар яратиш, қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилишида амалий ёрдамга тайёр эканликларини билдиришди.

Туманимиздаги 21-умумтаълим мактабида Наманган вилояти ҳарбий прокуратураси, туман ҳокимлиги, туман ИИБ,  Мудофаа ишлари бўлими,  чегара пости ҳарбий хизматчилари,  ФВВ,  Миллий гвардия ва Қўриқлаш хизмати, "Арбағиш" МФЙ  фаоллари ҳамда  туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда "Ватаним тинчлигига  ўз ҳиссамни қўшаман" шиори остида тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга  жавоблар олишди.

Чортоқ туман прокуратураси ва туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори ижроси таъминланмоқда.

Туман прокурори З.Бойзоқов ва туман ИИБ бошлиғи М.Нуъманов “Мустақиллик” маҳалласида маҳалла фаоллари, еттилик аъзолари билан учрашиб, маҳалладаги 13 та кўчага видеокузатув воситалари, 9 та кўп қаватли уйларга дамофон мосламалари, ташвиш тугмалари ўрнатиш ишлари билан танишишди. ИИБ ҳодимлари томонидан қўриқлов остига олишни афзалликлари тушунтирилди.

Тадбир давомида 33-мактабга ПТЗ камераси ўрнатилиб, профилактика инспектори хизмат хонасига интеграция қилинди.

Масъулларга туманда хавфсиз муҳитни яратиш,  қонунбузарликларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш юзасидан қатъий  кўрсатмалар берилди.