Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман маданият марказида байрам тадбири ташкил этилди.

Унга турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган аёллар, меҳнат фахрийлари, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.

Дастлаб, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Бекмирза Боймирзаев  сўзга чиқиб, мунис аёлларимизни байрам билан табриклади ва самимий тилакларини билдирди.

Нафосат тимсоли бўлмиш азиз аёлларнинг соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб, вояга етказишдаги ўрни ва хизматини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Шу боис ҳам мамлакатимиз хотин-қизларига юксак ҳурмат, доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани таъкидланди.

Тадбирда бир қатор фаол аёл-қизларимиз турли соҳаларда қўлга киритган ютуқлари эътироф этилиб, туман ҳокимининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрам куй-қўшиқларга уланиб, лобар ва гўзал аёлларимизга ўзгача кайфият улашиш билан давом этди.

Қаҳратоннинг заҳри кетиб, табиат уйғонаётган шу пайтда маҳаллаларда ҳам иш қизғин. Маҳалла ободлигига ҳисса қўшишни ўзи учун саодат деб билган киши борки, иш қуролларини олиб ҳашарга ошиққан. Ана шундай хайрли тадбирлардан бири Чортоқ туманидаги "Кесканёр" маҳалласида ўтказилмоқда. Туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, биринчи навбатда, қишлоқ жойларида аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида амалга оширилаётган мазкур ободонлаштириш тадбири доирасида хизмат кўрсатувчи соҳа ташкилотлари, ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари билан бир қаторда маҳалла аҳолиси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Бугун тамоман ўзгача кўринишга келтирилган маҳалланинг файзи ҳам тароватли...

Маҳаллий аҳолининг юз-кўзларида юқори кайфият ва шукроналик ҳисси ҳукмрон.

Бугун ерга бўлган муносабат ўзгарди. Бир қарич ердан унумли фойдаланиб яхшигина даромад қилаётган, рўзғорини фаровон, дастурхонини тўкин қилаётган ватандошларимиз фаолияти бунга яққол мисол.Томорқа - хазина, деб бежиз айтилмаган. Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими раҳбари М.Неъматиллаев, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари Азизбек Солиев маҳалла еттилиги билан биргаликда бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, айниқса, аҳоли томорқаларига экинлар экиш, аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида Наманган маҳалласида бўлишди. Аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб, томорқалардан унумли фойдаланиш бўйича керакли тавсиялар беришди.

Бугун Чортоқ туман секторлар раҳбарлари «Наманган» маҳалласида бўлиб, “еттилик” фаолияти, ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.

Маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан суҳбатлашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1 сон қарори мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди.

Шунингдек, Чортоқ тумани "Наманган" МФЙ ҳудудида "Ҳуқуқ-тартибот маскани" биносининг қурилиш ишлари кўздан кечирилиб, ишларни тез ва сифатли бажарилиши бўйича керакли тавсиялар берилди.

Сектор раҳбарлари томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан маҳалланинг бир қатор фаол аёлларига байрам совғалари топширилди.

Пиллачилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи саналади. Бунда соҳа мутахассислари билан биргаликда асосий куч сифатида аёллар муҳим рол ўйнайди.

Чортоқ тумани ҳокимлиги , оила ва хотин-қизлар бўлими , “Агропилла” МЧЖ билан ҳамкорликда маҳаллалардаги пиллакор хотин-қизлар учун ўқув ташкил этилди.

Агрономлар ва соҳа мутахассислари томонидан пиллачилик соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, бунда Вьетнам давлатининг илғор тажрибаларини маҳаллийлаштириш тўғрисидаги тажрибалар ҳақида маълумот берилди. Янги мавсумда фойдаланиш мумкин бўлган имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилди.