Янгиликлар
Айтиш жоизки ушбу зараркунанда хашоратнинг личинка ва урғочилари арчанинг новдалари ва баргларини сўриб зарар етказади ҳамда улар барча ер устки қисмлари билан озиқланади. Айниқса, барглар кучли даражада зарарланади.«Арча унсимон» қуртнинг катталиги 2-3 мм бўлиб ранги сарғиш, қизғиш, кулранг тусда бўлади. Етук самец (эркак) зотлари март ойи охирида, самка (урғочи зот)лари апрель бошларида чиқиши кузатилган. Уларнинг тухум қўйиши май ойи давомида ва июнь бошларигача давом этиб ўртача 280 тагача тухум қўяди.Бу зараркунандага қарши кураш ишларида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур.«Арча унсимон» қуртини ички карантин аҳамиятга молик зараркунанда сифатида рўйхатга олиш, зараркунанда тарқалган жойлар ва ҳудудлар аниқланиши ҳамда бу жойлардан арча кўчатларини бошқа жойларга юборилишини қаътиян таъқиқланиши шарт.Зараркунандага қарши курашда унинг тухумдан личинка очиб чиқиш даврида кимёвий препаратларни қўллаш юқори самара беришини инобатга олиб кимёвий ишловларни шу даврларда бошлаш керак.Зараркунанда билан жиддий шикастланиб қуриш ҳолатига келиб қолган дарахтларни кесиб унсимон қурт кенг тарқалмаслиги учун уларни ўша жойнинг ўзида ёқиб йўқотиш шарт.Агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш (фосфорли, азотли, микроэлементлар Мастер, Кропшелд, Вегрутлар билан озиқлантириш).Кимёвий препаратлардан Би-58 (янги) 40% эм.к, Карбафос 57% эм.к, Нурел-Д 55 % эм.к, Бензофосфат 30% эм.к Багира 20% эм.к ва Атилла 5% эм.к фойдаланиш тавсия қилинади.Ушбу препаратларни зараркунандаларнинг пайдо бўлиши билан биринчи ишлов ўтказилади ва зараркунанда буткул йўқолгунча ҳар ўн беш кунда кимёвий ишловлар олиб борилиши керак.Фитосанитария назорати кучайтирилиб, қишлоқ хўжалиги экинларини арчанинг новдалари ва баргларини сўриб зарар етказадиган «Арча унсимон қурти» дан самарали ҳимоя қилиш ва манзарали дарахтларни сақлаб қолиш чоралари кўрилмоқда. Иш жараёнида соҳанинг малакали мутахассислари томонидан «Арча унсимон» қуртларига қарши курашиш учун барча чоралар кўрилиб, тафсиялар бериб борилмоқда.
Шерзод Юсупов,вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Чортоқ туман бўлими инспектори.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чортоқ туманидаги “STANFORD” ўқув марказида хорижий тил сертификатига эга бўлган, олимпиада ва танловларда ғолибликни қўлга киритган ёшлар ҳамда тил ўргатувчи нодавлат ўқув марказлари раҳбарлари билан учрашди.
Дастлаб, вилоят ҳокими ўқув маркази фаолиятига оид тақдимот ҳамда ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда хорижий тилларни ўрганиш давр талаби эканлиги таъкидланиб, мамлакатимизда бу борада яратилган имкониятлардан фойдаланаётган юзлаб ёшларимизнинг эришган ютуқлари, ҳар йили хорижий ОТМларда бакалавр ёки магистратурада ўқиб, яхши касб эгалари бўлиб юртимизга қайтишаётгани эътироф этилди.
Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқотда ёшлар томонидан асосан ўқув марказлари фаолиятини кенгайтиришга оид масалаларда мурожаатлар бўлди. Шунингдек, ёшлар томонидан халқаро IT ҳамда "Биз ёшлар Ибрат издошларимиз" шиори остида истеъдодли ёшлар Халқаро форумини ўтказиш ҳамда хорижий тилларни ўргатишни ривожлантиришга оид таклифлар ўртага ташланди.
Мурожаатларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилди. Ўрганиш учун муддат талаб қиладиганлари бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига тез фурсатда ечим топиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Вилоят ҳокими очиқ мулоқот давомида чет давлатларнинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олаётган ёшлар билан ҳам онлайн мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.
❗Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакилининг ўринбосари Акмалхон Аҳмедов ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган имом хатиб ва имом ноиблари иштирокида Чортоқ туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ташкил этилди.
🌿Шу кунларда ўлкамизнинг турли ҳудудларида диний соҳа ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларида фаоллик билан иштирок этмоқдалар. "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида кенг жабҳада ишлар амалга оширилмоқда.
Aholini ro‘yxatga olish, avvalo, davlat yoki hukumat emas, balki jamiyatning o‘zi uchun zarur bo‘lib, u vaqti-vaqti bilan o‘z-o‘zini ko‘zguda ko‘rish orqali rivojlanish natijalarini baholash imkoniyatidir. Ro‘yxatga olishda qatnashayotgan har bir fuqaro o‘zi haqidagi ma’lumotlarni taqdim eta turib, o‘zlari mansub bo‘lgan kishilar guruhiga tegishli ijtimoiy dasturlarni ishlab chiqishda ishtirok etadi. Misol uchun, ishsizlarning so‘rovnomadagi javoblari mehnat bozorini o‘rganish va aynan kerakli joyda yangi ish o‘rinlari yaratish imkonini bersa, bolalar soni to‘g‘risidagi ma’lumotlar maktab, maktabgacha ta’lim muassasalari va shu kabi muassasalar qurilishi rejalarini tuzishda qo‘l keladi. Yosh haqidagi ma’lumotlar pensiyaga chiqadiganlar soni, ularning pensiya to‘lovlari uchun zarur bo‘ladigan mablag‘larni jamg‘arib borish imkonini beradi. Har yili maktabgacha ta’lim, umumta’lim maktablari yoki oliy ta’limga qabul qilinadigan yoshlar to‘g‘risidagi ma’lumotlar ham xuddi shunday shakllanadi. Yashash joyi to‘g‘risidagi ma’lumotlar esa har birimizning uyimizgacha keladigan yo‘llar qurilishi, kommunikatsiyalar bilan ta’minlashni rejalashtirish uchun zarur.
Айни дамда Чортоқ туманидаги барча маҳаллаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, "Комиллик" маҳалласида ҳам аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, аҳолини даромадга олиб чиқиш бўйича хонадонма-хонадон тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Томорқаларда эса баҳорги экинларни экиш ишлари давом этмоқда.





