Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида ташкилланган 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Ҳар тонг Ватанимиз узра ушбу муаззам тарона янграйди.  Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, атоқли бастакор Мутал Бурҳонов мусиқаси билан бошланувчи ушбу муқаддас қўшиқ ҳар биримизнинг юрагимиздан жой олгани аниқ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2024 йил “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 758-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорнинг 5-иловаси билан “Алоҳида ҳоллар учун ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида” ги низоми тасдиқланган. Мазкур Низомнинг 2-бобида Таътил вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби белгилаб берилган.

Жорий йилда 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига асосан, (https://lex.uz/docs/6257288) байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддаси Қариндошларнинг давлат ташкилотида бирга хизмат қилишини чеклаш деб юритилади Унга кўра ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.