Турдош ҳуқуқлар нима? Турдош ҳуқуқлар – бу муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган, лекин ундан фарқ қилувчи ҳуқуқлар мажмуи бўлиб, у ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ҳамда эфир ёки кабел орқали кўрсатув ва эшиттириш берувчи ташкилотларнинг ҳуқуқларини ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги муносабати билан “Ватанпарварлик” ойлиги эълон қилиниб, “Янги Ўзбекистон армияси мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Чортоқ тумани 8-умумий ўрта таълим мактабидаги ҳолат бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Исаков, туман ИИБ вакиллари, бошқарма аппарати ҳамда унинг  тасарруфидаги шаҳар-туманлардаги раҳбар ва ходимлар зум платформаси орқали иштирок этди.

Азиз фуқаролар! Табиийки, ҳаво ҳароратининг пасайиб, кунлар совиши натижасида электр, газ ёки бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш мосламаларидан фойдаланишга эҳтиёж ортади. Улардан фойдаланишда эътиборсизлик туфайли ёки носоз, ностандарт иситиш мосламаларини ишлатиш натижасида ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар содир бўлиши мумкин.

Янги йил байрами арафасида арзонлаштирилган савдо ярмаркаларини ташкил этиш анъана тусини олган. Чортоқ туманида бу йил ҳам ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.