Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда Давлатобод тумани ҳокимлиги биносида туман (шаҳар) ҳокимликларининг ахборот хизмати раҳбарлари ва бош ҳисобчилари учун ҳокимликлар фаолияти очиқлигини таъминлаш, бу борада амалга оширилган ижобий ишлар ҳамда йўл қўйилаётган айрим камчиликлар, уларни бартараф этиш мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Чортоқ туманида 2024-2025 йиллар қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа ташкилотларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш борасидаги ишлар Республика ишчи гуруҳи, туман ҳокимлиги, департамент, Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан ўрганилди.

Наманган вилоят ҳокимлиги билан келишилган тадбирлар режасига мувофиқ 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргалик кўриш мақсадида Наманган шаҳри, Янги Наманган, Давлатобод, Уйчи, Чортоқ туманлари ва Янгиқўрғон туманининг шаҳарга яқин ҳудудларига ичимлик суви етказиб беривчи «Қизилровот» сув олиш ва узатиш иншоотида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан 2024 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари 

Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида ёш авлод ҳаёти ва камоли, уларни илм - маърифатли улғайтириш борасидаги хайрли ишлар изчил давом эттирилмоқда. Чортоқ туманидаги “Чорсу” МФЙ фаоллари ва собиқ битирувчилар ташаббуси билан 7-умумтаълим мактабида кутубхона ташкил этилди.

Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси" тематик паркида фестивалнинг очилиш маросими Германия, Россия Федерацияси, қўшни Қирғиз Республикасидан келган меҳмонлар иштирокида кўтаринки руҳда ўтди.