Очиқ мулоқотда тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, соҳадаги мавжуд муаммоларга ечим топиш, маҳаллий фармацевтика маҳсулотларидан фойдаланишни кенгайтириш хусусида сўз юритилди.

Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан алоҳида қайд этилганидек, Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзанди халқимизнинг бирдамлиги, мамлакат яхлитлиги учун курашиб яшашни ўз ҳаётининг маъноси деб билмоғи керак! Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!

Чортоқ тумани ҳокими кубоги учун "Баркамол авлод" болалар мактабида ўтказилаётган ушбу мусобақа Наманган шаҳри, Норин, Уйчи, Янгиқўрғон ва Косонсой туманларидан келган ҳаваскор ва профессионал боксчиларни бирлаштиргани билан аҳамиятли бўлди.

Марказий банк бош бошқармаси ҳамда вилоятдаги тижорат банклари томонидан Чортоқ тумани ҳудудидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида бугунги кунда банклардаги мавжуд хорижий кредит линиялари бўйича тақдимот ўтказилди. Унда хорижий кредит линиялари имконияти, иқтисодиётнинг турли соҳаларида лойиҳаларни молиялаштириш шартлари хусусида маълумотлар тақдим этилди.

Маълумки, жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра, агар ҳукм қилинган шахс жазо тариқасида тайинланган жаримани белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товласа суд жариманинг тўланмаган миқдорини мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилиши белгиланган.